«Барселона» осмонида «қора булутлар»: Ямал эҳтимолий «El Classico» финалини ўтказиб юбориши мумкин
«Барселона» клуби юлдузи Ламин Ямал «Леганес»га қарши ўйинда жароҳат олганди. Бу кутилганидан жиддийроқ бўлиб, футболчи тахминан бир ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда «Eurosport» хабар берди.
Қайд этиш керакки, якшанба куни кечаси бўлиб ўтган учрашувда «Барселона» ўз майдонида 1:0 ҳисобида ютқазди ва бу мағлубият клуб учун катта йўқотиш бўлди. Ямал биринчи бўлимда ўнг тўпиғидан жароҳат олса-да, 75-дақиқагача майдонда қолиб, кейин ўрнини Гавига бўшатди.
«Кўк-анор ранглилар» душанба куни расмий сайтида Ямалдаги жароҳат ҳақида баёнот берди. Унда футболчининг тўпиғидаги олдинги тибиофибуляр бойламга 1-даражали жароҳат етганлиги маълум қилинди. Ямал жароҳат туфайли уч-тўрт ҳафта майдонга туша олмайди ва 2025 йил бошида қайтиши кутилмоқда.
Маълумот учун айтиш мумкинки, 2025 йилги Испания Суперкубоги 8-12 январ кунлари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтади. Турнирда «Реал Мадрид», «Барселона», «Атлетик» ва «Малорка» клублари иштирок этади. Ярим финал баҳслари 8 январ куни «Реал Мадрид» ва «Малорка», 9 январда эса «Барселона» ва «Атлетик» ўртасида бўлиб ўтади. Финал учрашуви 12 январ куни ташкил этилади, регламентга кўра, дуранг натижа қайд этилса, қўшимча бўлимлар ўтказилмай, ғолиб пеналтилар цериясида аниқланади.
Футбол жамоатчилиги эса финалда айнан «El Classico» кутилмоқда ва унда ёш юлдузнинг ўйнаши кутилаётганди. Аммо бу амалга ошмай қолиши ҳам мумкин. Тузалишга кетадиган вақт чўзилиб ҳам кетиши мумкин.
Ламин Ямал жорий мавсумда «Барселона» учун муҳим ўйинчи бўлиб, 6 та гол ва 11 та голли узатма билан ўзини кўрсатмоқда. У жамоа тўпурарлари рўйхатида Роберт Левандовски ва Рафинядан кейин учинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, Ямал Европанинг топ 5 лигалари орасида энг кўп голли узатма берган футболчилар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг