«Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Кеча, 2 ноябрь куни Испания Ла Лигасининг 11-тур ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда «Барселона» клуби ўз майдонида «Эльче» билан тўқнаш келди.
Учрашувда «каталонияликлар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисоб 9-дақиқада Ламин Ямаль томонидан очилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб Ферран Торрес ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Тайм тугаш арафасида «Эльче» клуби ўйиндаги ягона жавоб голини киритди. Ушбу голга Рафа Мир муаллифлик қилди. Биринчи бўлим 2:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Маркус Рэшфорд ўйиндаги сўнгги голни киритди. Якуний ҳисоб 3:1 «кўк-анорранглилар» фойдасига.
Маълумот учун, «Барселона» клуби кейинги ўйинини 6 ноябрь куни ўтказади. Ўша куни жамоа УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Брюгге» меҳмони бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг