«Барселона» клуби «Гамбер кубоги» соҳиби бўлди
Кеча мавсум олдидан анъанавий ташкил этиладиган «Гампер кубоги» учун баҳс бўлиб ўтди.
«Барселона» жамоаси бу гал меҳмон сифатида Италиянинг «Комо» клубини ушбу ўйинга таклиф қилди. Баҳс каталонияликларнинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Беллашувда икки футболчи — Ламин Ямал ва Фермин Лопес дублга эришдилар. Яна бир голга Рафинья муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, Гампер кубоги — «Барселона» томонидан ҳар йили ўтказилади. Илк марта 1966 йилда каталонияликлар президенти Энрике Льоде ташаббуси билан ташкил этилган. Соврин «Барселона» асосчиси ва афсонавий президенти Жоан Гампер номи билан аталган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг