Балиқчидаги маҳаллалардан бирида мактаб йўқлиги танқид қилинди

16:12 16 Февраль 2024 Иқтисодиёт
186 0

Балиқчидаги Кўл маҳалласида мактаб йўқлиги учун 752 нафар бола бошқа 4 та маҳалладаги мактабга қатнашга тўғри келаётгани танқид қилинди. Ваҳоланки, ушбу маҳаллада жойлашган 600 ўринли педагогика коллежида 370 нафар бола ўқийди.

Агар коллежнинг бўш биносида мактаб ташкил қилинса, янги бино қуришга эҳтиёж бўлмайди, 4 та маҳалладаги мактаб ҳам бир сменага ўтади.

Мутасаддиларга бу борада тегишли кўрсатмалар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?