Бахтиёр Саидов Покистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2023 йил 23 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий билан учрашди.
Олий даражада эришилган келишувларни самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Минтақавий сиёсат масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.
Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Б.Бҳутто-Зардорий Ўзбекистон томонини Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига муваффақиятли раислик қилгани билан табриклади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг