Байден 1500 нафарга яқин шахснинг жазосини енгиллаштирди ва 39 кишини афв этди

Архив фото
АҚШ президенти Жо Байден 39 нафар америкаликни афв этишини ва 1500 нафарга яқинининг жазосини енгиллаштиришини маълум қилди.
«Президент 1500 нафарга яқин шахснинг жазосини енгиллаштирмоқда. У зўравонликсиз жиноятлар учун жазо олган 39 нафар шахсни ҳам афв этади. Бу ҳаракатлар замонавий АҚШ тарихидаги энг йирик бир кунлик афвни ифодалайди», дейилади Оқ уй баёнотида. Манбада афв этилганларнинг исмлари ошкор этилмаган.
Байден аввалроқ ўғли Хантер Байденни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди ва бу қарорга унинг айблови адолатсиз эканлигига ишониши боис келганини билдирганди. Бунгача эса Байден ўғлини кечирмоқчи эмаслигини айтган эди.
Ўз навбатида, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп афв этиш қарорини суиистеъмоллик ва адолат қоидаларини бузиш деди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг