БААнинг етакчи ОАВларида Ўзбекистон туризми тарғиб этилади
Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудларида мамлакатимиз маданий салоҳияти ва туризм имкониятларини кенг тарғиб этиш ва туристлар оқимини ошириш мақсадида 12 нафар ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда туристик операторлардан иборат делегация учун пресс-тур ташкил этилди.
Ташриф мамлакатимизнинг Абу-Даби шаҳридаги элчихонаси ҳамда “Air Arabia” авиакомпанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Ташрифдан кўзланган мақсад мамлакатнинг маданий салоҳияти ва туризм имкониятлари билан БАА аҳолиси ва резидентларини яқиндан таништириш ҳамда ушбу давлатдан ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини оширишдир.
Маълумот учун: “AIR ARABIA PJSC” компанияси Шаржа – Тошкент – Шаржа ҳамда Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида мунтазам парвозларни 2022 йил декабрь ойидан буён амалга ошириб келмоқда.
Ташриф доирасида, хорижий делегация аъзоларининг Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятига ташрифи режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, ташриф якунида “Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туристик дарвозаси” ғояси асосидаги материаллар тайёрлаш режа қилинган.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Ўзбекистон ва БАА туроператорлари ўртасида икки томонлама Б2Б учрашувлари амалга оширилади.
БААнинг иккита шаҳридан мамлакатимизга тўғри авиа қатновларини мавжудлигини, таклиф қилинаётган ОАВ вакилларининг оммабоплиги билан Араб давлатларида аудиториясининг кенглигини келиб чиқиб, Маданият ва туризм вазирлиги БААлари билан бу каби лойиҳаларни келгусида амалга оширишни режалаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг