«AZIA METALL PROF» Самарқанддаги йирик корхонага айланди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Масъулияти чекланган жамият шаклидаги «AZIA METALL PROF» қўшма корхонаси бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги энг йирик иш берувчи ва экспортёр корхоналардан бири саналади.
Мазкур қўшма корхона «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг «Хишрав-2» ҳудудида, олдинги чиқиндилар ташлаб келинган майдонда қад кўтарган. Корхона 2018 йилдан бошлаб ҳар йили янги-янги инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш эвазига вилоятда янги металлургия саноатига асос солди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг тараққиёти учун шароитлар яратиш, жамиятда ишбилармонларнинг нуфузини оширишга қаратилган сиёсат қисқа муддатда корхонани жадал ривожланишига олиб келди.
— Бугунгача корхонада жами 577,6 миллион доллар инвестициялар ўзлаштирилиб, унинг 223,4 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳиссасига тўғри келган, — дейди вилоят ҳокимининг ёрдамчиси Нозир Ибрагимов. — Корхонада 13 турдаги металл қувурлар, 17 турдаги металл профиллар, асоси пўкакли, шиша ва базальт толасидан бўлган сендвич панеллар, рухланган ва турли ранглар билан полимерланган тунукалар, гипсокартон ва бошқа пардозлаш материаллари учун металл профиллар, қурилиш симлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, жами 400 минг тонна металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари яратилган.
Корхонанинг ишлаб чиқариш цехларида бугунги кунда 1000 дан ортиқ иш ўринлари яратилган ҳамда янги цехларни қуриш ва қурилмаларни ўрнатиш жараёнларида 500 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий мутахассислар, ишчилар меҳнат қилмоқда.
Қурилиш корхоналари сифатли, арзон ва ортиқча техника харажатларини талаб қилмайдиган қурилиш материалларини шу ердан харид қилишлари мумкин. Муҳими, бюджет маблағлари тежалади. Сарфланадиган пул, солиқ тушумлари вилоятнинг ўзида қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг