Ажиниёз музейи очилди

Ғайрат ОТАЖОНОВ/«Халқ сўзи». Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида қорақалпоқ мумтоз адабиётининг ёрқин намояндаси Ажиниёз Қўсибой ўғлининг 200 йиллиги муносабати билан ташкил этилган Ажиниёз музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар Президентимизнинг шу йилнинг 16 июлдаги “Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори асосида ҳассос шоирнинг юбилейи республика ва халқаро миқёсда кенг нишонланаётганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Музейнинг бир бурчаги институт ҳаётига бағишланган бўлиб, ундан 90 йиллик тўйини нишонлаётган Қорақалпоғистон Республикасидаги дастлабки олий таълим муассасаси – Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти тарихи, бугуни тўғрисида сўз юритувчи экспонатлар, хронологик фотогалереялар, институтни бошқарган ректорларнинг портретлари ўрин олгани эътиборга молик.
Тадбирда иштирокчилар музейдаги экспонатлар билан танишиб, уни ташкил этган фидойи инсонларга миннатдорлик билдирди. Меҳмонлар музейнинг эсдаликлар китобига ўзларининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди.
Музейнинг очилиш маросими якунида институтнинг қобилиятли талабалари ҳамда “Тўмарис” халқ ансамбли аъзолари ижросида концерт дастури намойиш этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг