Азалий дўстлик ва маданий алоқалар мустаҳкамланди

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маданият соҳасидаги қўшма комиссиясининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Маданият вазири ўринбосари Муроджон Мажидов, бир гуруҳ соҳа масъуллари ҳамда Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири ўринбосари Батуҳан Мумку бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этди.
Йиғилишда кино, театр ва цирк, ижодий ва амалий санъат, маданий мерос ва музейшунослик, маданий тараққиётни илгари суриш учун замонавий технологияларни, шу жумладан ижодий саноат соҳасида, халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирининг маданият соҳасида таклиф этилаётган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш билан боғлиқ йўналишларда тажриба алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
— 2018 йил Туркия Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган маданий алоқаларни ривожлантириш битими ўтган давр мобайнида икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди, — дейди Туркия Республикаси маданият ва туризм вазири ўринбосари Батуҳан Мумку. — Бугунги йиғилишда ҳам ҳамкорликда фильм ва саҳна асарлари яратиш, ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ТУРКСОЙ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда маданий ташаббусларни тарғиб қилиш борасида келишувга эришдик.
Йиғилиш якунида икки давлатнинг маданият соҳасидаги қўшма комиссия аҳдлашув баёни имзоланиб, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида маданият соҳасида II қўшма комиссияси йиғилишини 2025 йилда Туркияда ўтказишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг