Автомобиль «аптечка»сидаги дорилар рўйхатига ўзгартириш киритилмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йилдаги «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида бўлиши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхатини тўғрисида»ги буйруғига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа матни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Унга кўра, автомобиль салонида сақланадиган дори қутичасидаги дорилар рўйхатига ҳам ўзгартириш киритиляпти. Яъни тегишли буйруқ лойиҳаси билан мазкур рўйхатдан «Аммиак-10 фоизли эритмаси» (нашатир спирти) чиқарилмоқда.
«Сабаби, мазкур дори воситасининг сақлаш ҳарорати +25 даража этиб белгиланган бўлиб, иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ушбу дори воситасини кўпгина давлатларда автомобиль салонида олиб юриш тақиқланган», дейилади ҳужжат матнида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг