Австралияда икки дўст акула ҳужумига учради. Улардан бири ҳалок бўлди
Австралиядаги қўриқланмаган пляжда икки киши акула ҳужумига учради. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, воқеа шу йилнинг 27 ноябрь куни тонгда, Сиднейдан тахминан 360 километр шимолда жойлашган «Kroudi Bay» миллий боғидаги қўриқланмаган пляжда содир бўлган.
Жабрланувчилар «GoPro» камераси билан дельфинларни суратга олиш учун сувга тушган вақтда акула ҳужумига учраган. Австралия ОАВнинг хабар беришича, ҳужумга учраган икки шахс ҳам спортчи бўлган.
Акула дастлаб 25 ёшли аёлга ҳужум қилган. Унинг дугонаси аёлни қутқаришга ҳаракат қилиб, ўзи ҳам жароҳат олган. Шунга қарамай, у дўстини қирғоққа олиб чиқиб, қутқарувчиларни чақиришга муваффақ бўлган.
Ён атрофдагилар тиббий ёрдам етиб келгунга қадар икки дўстга ҳам ёрдам кўрсатган. Шунга қарамай 25 ёшли аёл даҳшатли жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Унинг 26 ёшли дугонаси ҳам жиддий жароҳатлар олган ва вертолётда касалхонага етказилган. Маълумот учун, Австралияда йил давомида акула ҳужумлари оқибатида беш киши ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг