Авазада Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Сердар Бердимуҳамедовни “Халқаро тинчлик ва ишонч йили”да БМТнинг глобал конференцияси юқори савияда ўтказилгани билан самимий қутлаб, Туркманистоннинг юксак давлат мукофоти - "Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" ордени билан тақдирлагани учун миннатдорлик билдирди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик доирасида Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзаро товар айирбошлаш изчил ортиб бораётгани, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кооперация кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Фаол ҳудудлараро ва гуманитар алмашинувлар давом этмоқда.
Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми ва қатор маданий тадбирлар натижадорлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди, олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг