Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққул вафот этди

Фото: Архив сурат
Адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул 28 июнь куни бу ёруғ оламни тарк этди. Иброҳим Ҳаққул 74 ёшни қаршилаган эди.
Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаган (1970).
Иброҳим Ҳаққул 1970-1972 йилларда «Шофиркон ҳақиқати» газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган. 1972 йилдан Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида фаолият юритган.
Иброҳим Ҳаққул 1976 йили «Ўзбек адабиётида рубоий» мавзусида номзодлик, 1995 йили «Ўзбек тасаввуф шеъриятининг шаклланиши ва тараққиёти» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Унинг «Ўзбек адабиётида рубоий» (1981), «Увайсий шеърияти» (1982), «Бадиий сўз шукуҳи» (1987), «Занжирбанд шер қошида» (1989), «Шеърият — руҳий муносабат» (1989), «Абадият фарзандлари» (1990), «Тасаввуф ва шеърият» (1991), «Камол эт касбким…” (1991), «Ғазал соғинчи» (1991), «Ижод иқлими», «Мушоҳада ёғдуси», «Навоийга қайтиш» каби 20 дан ортиқ китоблари босилиб чиққан.
Иброҳим Ҳаққул Абдулҳамид Чўлпоннинг «Баҳорни соғиндим» (1988), Ҳожа Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар» (1991) мажмуасини, Сайфиддин Рафиддинов билан ҳамкорликда «Боқирғон китоби» (1991), «Меърожнома» (1995) каби асарларни ўқувчиларга етказган.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг