«Атлетико Мадрид» ўз майдонида ишончли ғалабага эришди

12:48 22 Февраль 2026 Спорт
1127 0

Кеча, 21 февраль куни Испания Ла Лигасининг 25-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Тур доирасидаги учрашувда «Атлетико Мадрид» ўз майдонида «Эспаньол» клубини қабул қилди.

Учрашув 4:2 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди. Голларга ғолиблар сафида Александр Сёрлот (2 та), Адемола Лукман ва Хулиано Симеоне муаллифлик қилди. «Эспаньол»нинг жавоб голларига эса Жофре Каррерас ва Эду Эспосито муаллифлик қилди.

Шу тариқа ўйин «Атлетико Мадрид»нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Таъкидлаш жоизки, «матрасчилар» Ла Лигадаги сўнгги учта ўйинда ғалаба қозона олмаётган эди.

Ушбу натижа жамоани яна учинчи ўрин учун курашга қайтарди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?