Ашурматов жамоасидан ғалаба, Ҳамробеков жамоасидан дуранг
Кеча, 22 февраль куни футбол бўйича Эрон чемпионатининг 22-тур ўйинлари давом эттирилди. Тур доирасидаги учрашувда амалдаги чемпион «Трактор» сафарда «Малаван» меҳмони бўлди.
Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Одил Ҳамробеков жамоасининг ягона голига ассистентлик қилди.
Мамлакат кубогининг амалдаги ғолиби «Истиқлол Теҳрон» эса бу турда «Мес Рафсанжон» майдонига сафар қилди. Учрашув 0:1 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан тугади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Рустам Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг