Асакада кўп қаватли уйлар иссиқлик энергияси билан таъминланди

Саминжон Ҳусанов/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида кўп қаватли уйларни қиш мавсумига тайёрлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Асака туманидаги 19 та МФЙ ҳудудларида жойлашган 167 та кўп қаватли уйларнинг ер тўласидан томигача бўлган қисмида назорат ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.
— Узоқ йиллар давомида вилоятдаги бирорта ҳам уйда иссиқлик манбаидан фойдаланишнинг имкони бўлмади, — дейди «Иссиқлик манбаи» ДУК бош муҳандиси Қобилжон Мўминов. — Сўнгги йилларда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга бўлган эътибор туфайли кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари бажарилди. Жумладан, Асака туманидаги Амир Темур номли МФЙда марказлашган иситиш қозонхонаси ишга туширилди. Натижада 28 та кўп қаватли уйларда жойлашган 1034 та хонадонларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш имкони яратилди.
30 млрд. сўмлик лойиҳа асосида барпо этилган ушбу қозонхона аҳоли турар-жой масканларидан ташқари 9 та ижтимоий объектларга ҳам хизмат кўрсатмоқда. Унинг фойдаланишга топширилиши орқали бир йилда табиий газ ва электр энергияси учун сарфланадиган 20 млрд. сўм маблағни иқтисод қилиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг