Арам Варданян бронза учун баҳсда ютқазди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
Арам Варданян бронза медали учун ўтиш баҳсида Жазоир вакилини йирик ҳисобда мағлуб этганди. Шу тариқа, юртдошимиз -77 кг вазн тоифасида 3-ўрин учун арманистонлик Малхас Амоянга қарши баҳс олиб борди.
Кескин кечган баҳсда ҳамюртимиз Малхас Амоянга 5:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Арам Симонович Варданян 1995 йилда Тошкент шаҳри Учтепа туманида туғилган. Арам Жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатлари совриндори ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг