АҚШнинг собиқ вице-президенти Трампнинг ҳаракатларини фашистлар Германияси ҳаракатларига қиёслади
Архив фото
АҚШнинг собиқ вице-президенти Альберт Гор президент Дональд Трамп маъмуриятининг ҳаракатларини фашистлар Германияси ҳаракатларига қиёслади. Бу ҳақда “Politico” нашри Горнинг Сан-Францискодаги иқлим ҳафталигида сўзлаган нутқига таяниб ёзди.
“Гор Трамп маъмурияти 1930 ва 40 йиллардаги Адольф Гитлернинг нацистлар партияси сингари ўзининг асосий мақсадларига эришиш учун ўзи афзал кўрган воқелик версиясини яратишга уринаётганини айтди”, — дейилади газетада.
Шу билан бирга, собиқ вице-президент АҚШ маъмуриятини «алоҳида ёвузлик»ни ифодаловчи Учинчи Рейх билан солиштириш нотўғрилигини тушунишини таъкидлади.
“Бироқ, дунё фашистлар тарихининг сабоқларини ёдда тутиши керак”, — дейди у.
Гор 1993 йилнинг 20 январидан 2001 йилнинг 20 январига қадар, АҚШни Билл Клинтон бошқарган даврда вице-президент бўлган.
У 2007 йилнинг 12 октябрь куни Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи билан биргаликда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотлари учун Тинчлик йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлган.
“Reuters” агентлиги “Ipsos” тадқиқот компанияси билан ҳамкорликда ўтказган сўров натижаларига кўра, Доналд Трампнинг рейтинги 42 фоизга тушиб кетгани маълум бўлганди. Бу унинг президентликка қайтганидан бери энг паст кўрсаткичидир.
Трампни маъқуллаш рейтинги бир неча ой ичида беш фоиз пунктга тушиб кетган. Яъни январь ойида лавозимга киришганидан сўнг рейтинг 47 фоизни ташкил этган бўлса, апрель ойи бошида бу рақамлар 43 фоиз даражасида қолганди.
Сўров шуни кўрсатганки, америкаликларнинг қарийб 60 фоизи мамлакат амалдаги президент даврида халқаро ишончни йўқотмоқда, деб ҳисоблайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг