АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Қорақалпоғистонда

11:45 29 Октябр 2021 Жамият
393 0

Фото: Халқ сўзи

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов 28 октябрь куни АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ давлатлари ўртасидаги стратегик шериклик ва ўзаро дипломатик алоқалар савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилаётгани, бу борада амалга оширилаётган лойиҳалар ўзининг ижобий натижаларини бераётгани таъкидланди. Элчи жаноблари Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Қорақалпоғистонда рўй бераётган улкан ўзгариш ва янгиланишларга юксак баҳо берди.

Қабулда келажакда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Олий даражадаги меҳмон Нукус шаҳрига ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида ўтказилган Миллий сувенирлар фестивалида иштирок этиб, қорақалпоқ халқининг бетакрор, бой маданияти билан яқиндан танишди.

Маълумот учун, АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм Қорақалпоғистонга ташрифи давомида музейлар, тарихий ёдгорликлар, таълим ва тиббиёт муассасалари билан танишуви, Орол денгизи ҳудудига саёҳати режалаштирилган.

Ғ. ОТАЖОНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер