АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси тиббий атташеси Мэри Бахтел, минтақавий тиббий вакил Р.Кахатапития ва тиббий маслаҳатчи Р.Губайдуллин Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази раҳбарияти билан учрашди.
Суҳбатда муассасада АҚШ элчихонаси томонидан ўн йиллар давомида қатор ташрифлар, маърузалар ва маслаҳатлар амалга оширилгани, РШТЁИМга 30 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам ва тиббий буюмлар берилгани алоҳида таъкидланди.
Лавозимга яқинда тайинланган тиббий атташе пандемия туфайли бироз сусайган ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш борасида фикр билдириб ўтди.
Учрашувда РШТЁИМда ташкил этилган мутахассисларни ўқитиш жараёнини янада такомиллаштириш учун сарфлов воситалари ва тиббий-кўргазма ва ўқув воситалари ҳадя қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг