АҚШнинг кейинги президенти ким бўлади: Трамп ёки Байден?

19:29 20 Июнь 2024 Дунё
441 0

Сўнгги сўровнома натижаларга кўра, 301 овоз билан республикачилардан номзод Дональд Трамп АҚШнинг кейинги президенти бўлади. «The Economist» журнали ўтказган тадқиқот америкаликларнинг кимни кўпроқ президент сифатида кўраётганини билишга қаратилган.

Собиқ президент гарчи ҳозирдаги тахминларга кўра ютиб турган бўлсада, бу унинг жорий сўровнома ташкил этилгандан бери энг ёмон кўрсатгичидир.

АҚШдаги сайлов тизимида ҳар бир штатга аҳоли сонига қараб маълум миқдордаги овозлар сони берилади. Бўлажак президент энг камида 270 та овозини тўплаши керак. Айтиб ўтиш керакки, ушбу сўровномалар реал сайловдаги ғалабани бермайди, аммо бу аҳолининг умумий кайфиятини акс эттира олади.

Бошқа сўровлар ҳам президентликка пойга кескинлашганини кўрсатмоқда. 10-12 июнь кунлари ўтказилган «Echelon Insights» сўровига кўра, Байден 48 фоиз, Трамп эса 47 фоиз овоз олган. Худди шундай, «FiveThirtyEight» прогнозига асосан Трамп ғалаба қозонмоқда.

Замонавий Америка тарихи профессори Кристофер Фелпс сайлов яқинлашгани сайин фарқ қисқариб бораётганига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидламоқда. «Оммавий ахборот воситалари фақат овоз бериш рақамларига эмас, балки номзодлар ўртасидаги сиёсий тафовутларга кўпроқ эътибор қаратишлари керак», дейди у.

Байден ва Трамп ўртасида режалаштирилган иккита дебатнинг биринчиси 27 июнь куни Атлантада бўлиб ўтади. Бу баҳслар сайловчилар фикрини шакллантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга ва сайлов натижаларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Умумий сайловлар жорий йил 5 ноябрга белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?