Трампнинг Эронга қарши сиёсати АҚШда хавотир уйғотмоқда

Иллюстратив фото
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ядро дастури бўйича сиёсати АҚШда хавотир уйғотмоқда. Бу ҳақда экспертларга таяниб, «The New York Times» ёзмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Ўмонда бўлиб ўтадиган Эрон — АҚШ ядровий келишуви бўйича музокаралар «муҳим муаммолар ва муносиб ишончсизликка дуч келмоқда».
«Мен жуда хавотирдаман. Трамп маъмурияти томонидан қўлланилган таҳдид остидаги бу музокара тактикаси, Эронга нисбатан жиддий сиёсат ўрнини боса олмайди», — дейди Эрон бўйича эксперт, Брукингс институтининг ташқи сиёсат дастури директори Сюзан Малони.
Ўз навбатида, «Chatham House»нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка дастури директори Санам Вакил АҚШ ва Эрон айро йўлда эканини ва инқирозга яқинлашиб қолганини таъкидлади.
Шу йилнинг 7 март куни Трамп Эрон билан ядро дастури бўйича келишувга эришиш истагини билдирди. Шу ўринда у «ядровий қуролга эга бўлган бошқа давлат» пайдо бўлишига қарши эканини таъкидлади.
Кейинчалик Оқ уй раҳбари давлатлар ўзаро тил топиша олмаса, Эронни «мисли кўрилмаган бомбардимон қилиш» билан таҳдид қилди.
Шу йилнинг 8 апрель куни Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт АҚШ — Эрон музокаралари 12 апрель, шанба куни бўлиб ўтишини маълум қилди.
Ўз навбатида, Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ президенти Доналд Трампнинг таҳдидли баёнотидан кейин мамлакат армиясини жанговар шай ҳолатга келтирди.
Шу билан бирга Эрон Ироқ, Кувайт, БАА, Қатар, Туркия ва Баҳрайнга АҚШнинг Эронга ҳужумини қўллаб-қувватлаш, жумладан, америкалик ҳарбийлар томонидан ушбу мамлакатлар ҳудудидан фойдаланиш «душманлик ҳаракати» сифатида баҳоланиши ҳақида огоҳлантирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг