АҚШда ноқонуний миграцияга қарши кураш учун яна 10 мингдан ортиқ ходим ёлланади
The Washington Post’нинг ёзишича, АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) ноқонуний миграцияга қарши курашиш мақсадида 10 мингдан ортиқ янги ходим ёллашни режалаштирмоқда.
Ҳозирда ICE янги ходимларни жойлаштириш учун мамлакат бўйича 300 га яқин бино изламоқда.
Хабарда айтилишича, хизматга аллақачон 150 мингдан ортиқ ариза келиб тушган бўлиб, улардан 18 минг нафари дастлабки саралашдан ўтган. Ҳозирги пайтда ICE таркибида қарийб 22 минг ходим фаолият юритмоқда.
Умуман олганда, ICE АҚШ бўйлаб 200 дан ортиқ вақтинчалик мигрантларни сақлаш марказларини бошқаради. Июль ойи бошида АҚШ президенти Дональд Трамп давлат харажатлари тўғрисидаги қонунни имзолаган эди. Унга кўра, мигрантларни сақлаш марказлари фаолиятини кенгайтириш учун 45 миллиард доллар маблағ ажратилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг