АҚШда йўловчи поезд ҳалокатга учради. Қурбонлар бор 

16:29 28 Июнь 2022 Дунё
670 0

Фото: Reuters

АҚШнинг Миссури штатида поезд юк машинаси билан тўқнашиб кетди ва рельсдан чиқиб кетди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган. Бу ҳақда "ABC News" хабар бермоқда.

Манбага кўра, Лос-Анжелесдан Чикагога кетаётган поездда 243 йўловчи ва 12 экипаж аъзоси бўлган. Тўқнашув Мендонг шаҳри яқинида, чорраҳада содир бўлган.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳалокат оқибатида поезднинг икки йўловчиси ва юк машинасида бўлган бир киши ҳалок бўлган. Яна камида 50 киши тан жароҳати олган.

Миллий транспорт хавфсизлиги бошқармаси томонидан тузилган махсус гуруҳ ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Аввалроқ Эроннинг шарқида поезд ҳалокати оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин киши тан жароҳати олган эди. Фожиа юз берган вақтда поездда 430 нафар йўловчи бор эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?