АҚШда глобал уруш хавфидан огоҳлантирди

17:15 01 Декабрь 2023 Дунё
794 0

Фото: Reuters

Украина ва Яқин Шарқдаги можаролар янги глобал қарама-қаршиликнинг дебочасига айланиши мумкин, деб ёзмоқда “Bloomberg”. Агентликка кўра, баъзи расмийлар ва инвесторлар ҳам шундай фикрда.

XX асрдаги жаҳон урушларининг келиб чиқиш сабаблари мавжуд эди. Бугунги кунда можаролар бир неча қитъаларни қамраб олган, маҳаллийлашган, аммо бир-бирига боғланган бўлиб, АҚШ, Россия, Эрон ва араб давлатлари ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун курашаётгани сабабли, ўтган асрдаги буюк давлатларнинг рақобатини акс эттирган ҳолда, дунёдаги музлатилган можароларнинг қайта алангалаш хавфини оширади”, дейилади агентлик матнида

Ҳозирги глобал вазият, айрим таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Германия, Франция, Буюк Британия ва Россия атрофидаги иттифоқлар Европани қитъа можаросига тортган Биринчи жаҳон урушигача бўлган даврнинг акс-садосини келтириб чиқармоқда. Агентликнинг таъкидлашича, бу нуқтадан қайтиш учун ҳали кўп рағбатлар мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?