АҚШ ва Франция келишув йўлини қидирмоқда – Ливан

17:03 10 Октябр 2024 Дунё
269 0

Фото: Reuters

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги пайшанба куни Исроилнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган «Ҳизбуллоҳ» гуруҳига қарши йирик ҳужумини амалга ошираётган ва жанубдаги Ливан тинч аҳолисини уйларига қайтмаслик ҳақида огоҳлантираётган бир пайтда Исроилнинг ҳужуми Ливан жанубида беш нафар фавқулодда хизмат ходимини ўлдирган.

Ливан муваққат бош вазири Нажиб Микатининг айтишича, АҚШ ва Франция ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувини тиклаш мақсадида алоқалар олиб борилмоқда. Бу Исроил ўтган ой рад этган сулҳга эришиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларга ишорадир. Лекин бу тўғрисида Вашингтон ёки Париждан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Ўтган ой АҚШ, Франция ва бошқа давлатлар Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасида 21 кунлик сулҳ тузишга чақирган эди.

Исроилнинг билдиришича, Ливан ҳужуми бир йил аввал Ғазода ҲАМАСни қўллаб-қувватлаш учун ўт очган “Ҳизбуллоҳ” томонидан учирилган трансчегаравий ракеталар туфайли Исроил шимолидан эвакуация қилинган ўн минглаб исроилликларнинг уйларига қайтишини таъминлашдан иборат.

Ливан соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроил тунда берган зарбаси чегарадан 10 км узоқликда жойлашган қишлоқ фуқаролик мудофааси марказига зарба берган ва беш нафар тез тиббий ёрдам ва қутқарувчилар ҳалок бўлган. Исроил ҳарбийлари ҳозирча ҳолатга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Исроил пайшанба куни Ливан жанубидаги қуруқликдаги амалиётлар чоғида 12 аскарининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Шунингдек, Исроил Эроннинг 1 октябр кунги ракеталарига жавоб қайтаришга тайёрланаётганини айтиб келмоқда. Баъзи таҳлилчилар фикрича, Исроил Эрон ҳарбий объектларини, айниқса ҳужумда қўлланилган баллистик ракеталарни ишлаб чиқарадиган биноларини нишонга олиши мумкин. Шунингдек, у Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракеталарни учириш мосламаларини йўқ қилишга интилиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?