АҚШ президентининг ўғли айбини тан олди. У 17 йилга қамалиши мумкин

11:44 06 Сентябр 2024 Дунё
345 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден унга нисбатан солиқ жиноятлари бўйича барча айбловлар бўйича келишувга эришди.

«Хантер Байден федерал солиқ ишида ўзига қўйилган барча айбларни тан олди», — дейилади хабарда. Оқ уй раҳбарининг ўғлига ҳукм ўқилиши 16 декабрга белгиланган.

Аввалроқ, Жо Байден ҳалигача ўғлини авф этиш ниятида эмаслиги маълум бўлганди. Оқ уй, шунингдек, Хантер Байденнинг айбини тан олиш нияти туфайли унинг жазосини юмшатиш имкониятини рад этган.

2023 йилнинг декабрь ойи бошида президентнинг ўғлига солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун тўққизта айблов қўйилганди. Ушбу айбловларга кўра, 53 ёшли кичик Байден 17 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?