АҚШ пойтахти Вашингтонда даҳшатли авиаҳалокат содир бўлди

АҚШ пойтахти Вашингтонда ҳавода ҳарбий вертолёт билан тўқнашган самолёт Потомак дарёсига қулади. Бу ҳақда «CNN» нашри хабар берди.
Жаҳон ахборот агентликлари хабарига кўра, авиаҳалокат Оқ уй ва Капитолийдан тўрт километр жанубда, Роналд Рейган номидаги аэропорт яқинида содир бўлган.
Самолёт бортида 60 йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзоси, вертолётда эса 3 киши бўлгани айтилди. Ҳозирга қадар йўловчи лайнери қулаган дарёдан 18 кишининг жасади олиб чиқилди. Авиаҳалокатдан 4 киши омон қолгани маълум, улар шифохонага жўнатилган.
ФҚБ самолёт ҳалокатида на жиноий, на террорчилик тузилмалари иштирок этмаганлигини билдирди.
«Бугун кечқурун Рейган аэропорти яқинидаги тўқнашувда иштирок этганлар учун ибодатда бўлинг. Вазиятни кузатиб боряпмиз, ҳозирча яхшиликка умид қиламиз», дейди Вице-президент Джей Ди Вэнс.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг