АҚШ Ойда АЭС қуриш дастурини жадаллаштирмоқчи
Фото: РИА Новости
АҚШ ҳукумати 2030 йилгача Ойда 100 киловаттлик ядровий реактор ўрнатишни режалаштирмоқда. NASA яқин кунларда ушбу вазифани амалга ошириш учун лойиҳа ижрочисини танлаш ишларини бошлайди.
Politico нашрининг ёзишича, АҚШ транспорт вазири, шу билан бирга вақтинчалик NASA раҳбари вазифасини бажараётган Шон Даффи яқин орада Ойда атом электр станцияси (АЭС) қуриш дастурини тезлаштириш бўйича режаларни эълон қилади.
Расмий ҳужжатларда қайд этилишича, Ойда биринчи бўлиб ядровий иншоот қурган давлат унда «тақиқланган зона» жорий қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу эса бошқа давлатлар, жумладан, АҚШ имкониятларини жиддий чеклаб қўйиши мумкин.
— Бу иккинчи космик пойгада ғалаба қозониш масаласи, — деган NASAʼнинг исми ошкор қилинмаган расмийларидан бири.
АҚШ шунингдек, Халқаро космик станция (МКС)дан воз кечиш ва уни 2030 йилгача хусусий станциялар билан алмаштириш жараёнини ҳам жадаллаштирмоқчи. Айни пайтда бир нечта хусусий компаниялар NASAʼнинг эҳтиёжларини қондириш учун ўз лойиҳаларини тақдим этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг