АҚШ, НАТО ва Украина мағлуб бўлди — «Steigan»
Фото: AP
Норвегиянинг «Steigan» сайти шарҳловчиларининг ёзишича, Ғарб давлатлари Украинанинг Россия билан можародаги мағлубиятини ҳалигача тан олишдан бош тортмоқда.
«Ғарбда ҳали ҳам ҳақиқатга юз тутишдан бош тортадиганлар кўп: АҚШ, НАТО ва Украина мағлуб бўлди», дейилади материалда.
Мақола муаллифлари таъкидлашича, икки йил ичида Украина учун вазият ёмонлашди: мамлакат ҳудудини йўқотмоқда, фуқаролари беҳуда ҳалок бўлмоқда, Ғарбнинг ҳарбий ёрдами эса фақат жангларни узайтиради, бу эса Украина Қуролли Кучлари сафларида янада катта йўқотишларга олиб келади. Шунингдек, улар НАТОнинг можарога бевосита аралашуви хавфли кучайишига олиб келишини таъкидладилар.
«Фақат битта муносиб вариант бор: қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш ва бетараф тинчлик музокараларини чақириш. Шу йўл билан фронтнинг ҳар икки томонида минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолинади ва Украинани мамлакат сифатида бутунлай йўқ қилинишининг олди олинади», — дея хулоса қилди шарҳловчилар.
Олдинроқ, америкалик миллиардер Девид Сакс АҚШ ҳукумати Украинани умрбод Вашингтонга қарам қолишига йўл қўймаслиги кераклигини айтганди.
«Украина вайрон бўлган ва коррупцияга учраган мамлакат, агар биз рухсат берсак, у абадий АҚШга қарам бўлиб қолади», деди у.
Сакснинг таъкидлашича, бундай ривожланиш америкаликлар учун исталмаган, чунки мамлакатда катта давлат қарзи мавжуд.
«34 триллион доллар қарзи бор давлат учун бу ҳақиқатан ҳам аҳмоқона мажбурият», деб хулоса қилади тадбиркор.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг