АҚШ Мудофаа вазирлиги қошида янги махсус гуруҳ тузилди

14:01 29 Август 2025 Дунё
510 0

Архив фото

АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет идоралараро қўшма ишчи гуруҳи тузилганини маълум қилди. Унинг мақсади АҚШга душман бўлган учувчисиз учиш аппаратларидан «осмон хавфсизлигини таъминлаш» бўлади.

«Душман учувчисиз учоқлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Шунинг учун мен армия котиби Даниел Дрисколлга осмонимиз хавфсизлигини таъминлаш учун 401-бирлашган идоралараро тезкор гуруҳни тузишни топширдим», — дейди Хегсет.

Шу йилнинг май ойида АҚШ Мудофаа вазири ҳарбий-техник харажатларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини эълон қилган эди. Дрисколлнинг таъкидлашича, кўриб чиқиш сабабларидан бири Россиянинг йилига миллионтагача дрон ишлаб чиқариш қобилиятидир. У, шунингдек, «800 долларлик дрон»ни йўқ қилиш учун бир неча миллион долларлик ускунани сотиб олишни АҚШ ўзига эп кўрмаслигини таъкидлади.

Дрисколл, шунингдек, АҚШ ҳарбийлари учувчисиз самолётларни яратиш ва ишлаб чиқаришда дуч келадиган кўплаб масалаларга, жумладан, технология, ўқитиш ва молиялаштириш кабиларига ишора қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер