АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Япониядаги базасида портлаш содир бўлди

10:37 09 Июнь 2025 Дунё
104 0

Архив фото

Япониянинг Кадена шаҳридаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базасида портлаш юз берди. Фожиа оқибатида камида тўрт киши жароҳат олди, ҳодиса ёнғин тарқалиши ёки кейинги портлашлар хавфини туғдирмаган. Бу ҳақда “Киодо” ахборот агентлиги мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб хабар тарқатди.

Душанба куни эрталаб Япония оммавий ахборот воситалари АҚШ базаси ҳудудидаги Япония ўзини-ўзи мудофаа кучлари томонидан бошқариладиган объектда портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқатди. Воқеа ўқ-дориларни вақтинча сақлаш омборида содир бўлгани айтилмоқда.

Агентликнинг аниқлик киритишича, портлаш Япония ўзини-ўзи мудофаа кучлари томонидан портламай қолган ўқ-дориларни йўқ қилишга тайёргарлик кўраётган вақтда содир бўлган. Жароҳатланганларнинг тўрт нафари ҳам Япония қуруқликдаги ўзини-ўзи мудофаа кучлари Наха гарнизони ҳарбий хизматчилари экани маълум қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер