АҚШ Ғазо секторини ўз назоратига олмоқчи. Фаластинликларнинг тақдири нима бўлади?

11:39 12 Февраль 2025 Дунё
184 0

Доналд Трамп Иордания ва Миср Ғазо секторида яшовчи фаластинликларни қабул қилмаса, ушбу давлатларни АҚШ кўрсатаётган ёрдамлардан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди.

АҚШ Ғазо секторида тиклаш ишларини олиб бориш важи билан фаластинликларни бошқа мамлакатлар, жумладан, Миср ва Иорданияга бутунлай кўчириб юбормоқчи. Трампнинг режаси аксарият давлатлар ва нуфузли ташкилотлар томонидан қаттиқ қораланган.

Аввалроқ Миср Ташқи ишлар вазирлиги фаластинликларнинг ҳар қандай мажбурий кўчирилиши рад қилиниши ҳақида маълум қилганди. Давлат фаластинликларни ўз ерларидан чиқариб юборишга қарши позицияда.

Трампнинг режасига кўра, уруш вайрон қилган Ғазо секторини АҚШ ўз назоратига олади ва бу ерни иқтисодий ривожлантириш билан шуғулланади, лекин тиклашдан сўнг фаластинликлар ватанига қайтиб келиши даргумон.

Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги бу кўчириш режасини этник тозалашга тенглаштирилиб, халқаро ҳуқуқ, БМТнинг кўплаб резолюцияларини бузиш эканлиги ҳақда эслатганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?