АҚШ Фаластиннинг БМТга қабул қилинишини қўллаб-қувватламайди

23:13 18 Апрель 2024 Дунё
764 0

Фото: hosny_salah

АҚШ Фаластиннинг БМТга аъзолиги ҳақидаги резолюцияни қўллаб-қувватламайди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пателнинг айтишича, АҚШ Фаластинни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига доимий аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисидаги резолюцияни қўллаб-қувватлаш учун овоз бериш ниятида эмас.

“АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан таклиф қилинган резолюцияга қарши овоз беради”, дейди Патель.

Фаластин ҳозирда БМТда кузатувчи мақомига эга, Исроил эса 1948 йилдан бери ташкилотнинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. Пайшанба куни соат 17.00да (Тошкент вақти билан, жума куни соат 02.00) БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Бош Ассамблеяга Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилишни тавсия қилувчи резолюцияси бўйича овоз бериш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?