АҚШ Европадаги ядро қуролларини фаол янгиламоқда
Фото: Los Alamos National Laboratory
Америка Қўшма Штатлари Европанинг бешта давлатида жойлашган ядро арсеналини эски ядро каллакларини янги авлод ядро каллакларига алмаштириш орқали янгиламоқда. Бу ҳақда Ядро қуролларини бекор қилиш бўйича халқаро кампания (ICAN)си ОАВ раҳбари Алистер Бернетт маълум қилди.
«АҚШ Европадаги ядро қуролини янги авлодга алмаштириш жараёнида, буни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг ушбу транспорт турига ихтисослашган самолётларини жонли равишда кузатиб боришдан ҳам кўриш мумкин. Улар бу ҳақда очиқ гапирмайди, аммо бу арсенални янгилаш давом этмоқда» — деди Барнетт.
Илгари ташкилот АҚШни Европадан ядровий қуролларини олиб чиқишга чақирган эди. Чунки ядро алмашинув амалиёти хатарли ва бу эскалация хавфини оширади. ICANга кўра, Германия, Италия, Нидерландия, Бельгия ва Туркиядаги Америка ҳаво базаларида АҚШ ҳеч қандай расмий баёнотларсиз 150 га яқин ядровий бомбалари жойлаштирган.
Ядро қуролларини бекор қилиш бўйича халқаро кампания (ИCАН) 2007 йилда ташкил этилган халқаро жамоат ташкилотидир. Унинг мақсади Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномани тасдиқлаш ва амалга оширишга кўмаклашишдир. Ташкилот 2017 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофотини олди.
Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома 1970 йилдан кучга кирган. Унда фақат бешта давлат — СССР, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Хитой ядро қуролига эга эканлиги кўрсатилган ҳамда янги ядровий кучларнинг пайдо бўлишини тақиқлаган. Ўшанда «Ядро бешлиги» ядро қуролини бошқа мамлакатларга бермаслик ёки уларни яратишда ёрдам кўмаклашмасликка ваъда берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг