“Apple”нинг навбатдаги тақдимоти санаси маълум бўлди
Иллюстратив фото
“Apple” 2024 йилнинг 26 март куни янги “iPad Air” ва “iPad Pro” моделларини тақдим этади. Бу ҳақда Хитойнинг “Instant Digital” инсайдерига таяниб, “MacRumors” хабар бермоқда.
“Instant Digital” тадбир тафсилотларини ошкор этмади, шунинг учун “Apple” тақдимотни қайси форматда ўтказиши номаълум. Эҳтимол, компания тўғридан-тўғри эфирга чиқмайди, шунчаки олдиндан ёзиб олинган видеони тақдим этади.
“MacRumors”нинг таъкидлашича, Хитойнинг “IT Home” нашри ҳам янги планшетлар тақдимоти санаси сифатида 26 мартни кўрсатган.
Ўз навбатида, “Display Supply Chain Consultants” таҳлилий фирмаси директори ва инсайдер Росс Янгнинг маълумотларига кўра, янги “Apple” планшетларининг чиқарилиши апрель ойида бўлиб ўтишини айтди.
Бундан ташқари, Янг 2024 йилда “Apple OLED” экранли биринчи “iPad Pro” ва 12,9 дюймли дисплейли “iPad Air”ни чиқаришини тасдиқлаган сўнгги инсайдер бўлди. “Pro” моделлари энг янги M3 чипини олади, “Air” моделлари эса “M2 SoC”га янгиланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг