АПЛ клубларида ўйнаётган футболчиларнинг нархлари ўзгарди
18 октябрь куни футболчиларнинг трансфер нархларини баҳолаб борувчи «Transfermarkt» порталида Англия Премьер-лигасида ўйнаётган футболчиларнинг нархлари янгиланди.
Унга кўра, «Манчестер Сити» клубида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг нархи ўзгаришсиз қолди ва 35 миллион еврони ташкил этмоқда.
Бу орқали у АПЛда тўп сураётган МДҲ мамлакатларининг энг қиммат футболчисига айланди.
Бу борада иккинчи ўринни «Ливерпул» посбони Георгий Мамардашвили эгаллаб турибди. Грузиялик футболчининг баҳоси 28 миллион евро сифатида қайд этилган.
Кучли учликдан эса «Эвертон» клубининг 26 ёшли ҳимоячиси Виталий Миколенко ўрин олган. Украиналик ушбу футболчи портал томонидан 25 миллион еврога баҳоланган.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг