Андижоннинг “Энг намунали маҳалла раиси” аниқланди

14:42 13 Март 2024 Жамият
364 0

Фото: "Халқ сўзи"

Саминжон Ҳусанов/“Халқ сўзи”. “Энг намунали маҳалла раиси” кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда туман ва шаҳарлар миқёсидаги танловларда ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар фаолиятига доир шартлар бўйича ўз билим ва кўникмаларини намойиш этишди. Якунда Хонобод шаҳридаги “Янги ҳаёт” МФЙ раиси Азизахон Абдуқаҳҳорова танлов ғолиби деб эълон қилинди.

— Маҳалламиз, нафақат, Хонобод шаҳрида, балки вилоятда ҳам энг намунали манзиллардан бири, — дейди Азизахон Абдуқаҳҳорова. — Бунга маҳалладошларимизнинг турмуш шароитларини яхшилаш орқали эришдик. Мисол учун, ўтган 2023 йилда 112 нафар аҳолини ишга жойлаштиришга эришган бўлсак, 181 нафар маҳалладошларимизнинг ўзини-ўзи банд қилишига амалий ёрдам бердик. Кўрсатилган кўмак туфайли 12 нафар фуқаролар тадбиркорлик фаолиятига асос солдилар. Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 23 та лойиҳага 366 млн сўм кредит ва 8 нафар фуқарога 80 млн сўм субсидия ажратилди. 12 та микролойиҳа ишга туширилиб, 40 та янги иш ўрни яратилди. Қолаверса, 16 нафар хотин-қизларга 107 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиши орқали уларнинг уйдан чиқмаган ҳолда даромад манбаига эга бўлишлари учун шароит яратилди.

Танловда Марҳамат туманидаги “Дукчи Эшон” МФЙ раиси Абдумухтор Давлатов иккинчи, Избоскан тумани “Урганжи” МФЙ раиси Нафосат Маҳкамова учинчи ўринни эгаллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?