Андижонлик аёл фарзандларини МИБ орқали «ундириб» олди
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоятидан Термиз шаҳрига келин бўлиб тушган аёлнинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини собиқ турмуш ўртоғининг қўлидан олиб берди. Бу ҳақда МИБ матбуот котиби Фаррух Тошпўлатов «Халқ сўзи»га маълум қилди.
Билдирилишича, Термиз шаҳрига келин бўлган андижонлик аёл оилавий келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғининг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бироқ унинг 2 фарзанди аёлдан ғайриқонуний йўллар билан ажратиб қўйилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судида болаларни олиб бериш тўғрисидаги даъво аризаси томонлар ва холислар иштирокида кўриб чиқилиб, вояга етмаган 2013 ва 2016 йилда туғилган бир қиз ва бир ўғил фарзандларни она меҳри ва тарбиясига муҳтожлигини инобатга олган ҳолда она тарбиясига қайтариш зарурлиги белгиланган.
Шундан сўнг, суднинг мазкур ижро ҳужжати МИБнинг Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган. Афсуски, болалар ота уйидан бошқа манзилда яшириб келганлиги сабабли, давлат ижрочисининг қарори билан қидирувга берилган.
«Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида болалар қарздор отанинг Самарқанд шаҳридаги қариндошларининг яшаш уйидан топилди. Улар соғ-саломат она тарбиясига топширилди», дейди Фаррух Тошпўлатов.
Бюро матбуот котиби шунингдек, болалар онаси билан биргаликда Андижон шаҳрига жўнаб кетгани ҳамда суднинг ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланганини ҳам қўшимча қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг