Андижондаги ЙТҲда 61 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

17:22 01 Август 2024 Жамият
315 0

Иллюстратив фото

Андижон вилояти содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 1 август куни Балиқчи туманида содир бўлган. 61 ёшли Т.А. «Nexia-2» машинасини туман маркази томонидан бошқариб келиб чорраҳада асосий йўлдан келаётган «Зил-130» юк машинасини ўтказиб юбормасдан чап тарафга кескин бурилган.

Шунда «Зил-130» ҳайдовчиси тормоз босишга улгурмаган ва «Nexia-2» билан тўқнашган. Оқибатда оғир «Nexia-2» ҳайдовчиси тан жароҳатлари олган ҳолда шифохонада вафот этган.

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан, Балиқчи тумани ИИБ Тергов бўлими ходимлари томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер