Андижонда тиббиёт инфратузилмаси янгиланмоқда
Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аввало, соғлиқни сақлаш муассасаларида етарли ва замонавий шарт-шароит яратиш билан чамбарчас боғлиқ. Айниқса, аҳолига хизмат кўрсатаётган тиббиёт биноларининг соҳа талабларига тўлиқ жавоб бериши муҳим аҳамият касб этади. Шу боис Андижон вилоятида соғлиқни сақлаш тизимига йўналтирилган қурилиш ва реконструкция ишларини изчил амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, 2025 йил давомида вилоятда тиббиёт соҳасида 130 миллиард сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди.
— Хусусан, Балиқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг марказий шифохонаси қабулхона бўлими, Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар ва фавқулодда тиббий ёрдам бўлимлари, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 6-сонли оилавий поликлиника, шунингдек, Андижон ва Марҳамат туманлари тиббиёт бирлашмаларининг юқумли касалликлар бўлимлари биноларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди, — дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Шохруҳмирзо Мамажонов.

Унинг таъкидлашича, мазкур объектлар тиббий хизмат кўрсатишнинг замонавий талабларига мос ҳолда қайта жиҳозланди. Шунингдек, вилоятдаги даволаш-профилактика муассасаларида мавжуд 53 та санитария-гигиена шохобчаси капитал таъмирдан чиқарилди. Ушбу ишлар учун маҳаллий бюджетдан 17 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, тиббиёт муассасаларида санитария ва инфратузилма ҳолати сезиларли даражада яхшиланди.
Бу ишлар аҳоли учун тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган бунёдкорлик лойиҳалари тиббиёт соҳасининг барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг