Андижонда суюлтирилган газ таъминоти тўлиқ рақамлаштирилмоқда
Андижон вилоятида суюлтирилган газни аҳолига етказиб бериш жараёнларига рақамлаштириш тизими жорий этилмоқда. Электрон платформа, онлайн кузатув тизими каби замонавий технологияларнинг татбиқи хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада яхшиланишига сабаб бўлди. Айниқса, суюлтирилган газ тарқатишда тезкорлик, адолатли навбат, шаффоф ҳисоб-китоб ва истеъмолчи мурожаатларига жавобгарлик ошгани кузатилмоқда. Рақамли назорат тизими орқали чилангарлар фаолияти, автотранспорт ҳаракати, газ баллонларининг тўлдирилиши ва етказилиши тўлиқ мониторинг қилинаётир.
— Вилоятдаги 776 маҳаллада яшовчи 494 минг 586 нафар истеъмолчига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда, — дейди «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали ахборот хизмати раҳбари Акмалжон Холиқов. — Йил бошидан буён 94 та махсус автотранспорт воситалари орқали 74 минг тоннадан ортиқ газ тарқатилди. Face ID ва NFC тизимлари орқали эса сентябрь ойидан буён 18 минг 182 тонна газ етказилган. Фаолиятнинг рақамлаштирилиши нафақат соҳа тараққиётига хизмат қилмоқда, балки истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш даражасини ҳам оширмоқда.
Газ таъминоти тизимидаги рақамли ёндашувлар қиш мавсумида аҳолини узлуксиз газ билан таъминлаш, ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш ва ресурсларни тежамкор тарзда бошқаришда муҳим омилга айланмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг