Андижонда носозлик сабаб ўнлаб электр ҳисоблагичлари ёниб кетди
Фото: Видеодан кадр
Андижон туманида трансформатордаги носозлик сабаб аҳоли хонадонларига ўрнатилган электр ҳисоблагичлари ёниб кетгани айтилган видеолар тарқалди. «Ҳудудий электр тармоқлари» матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 23 октябрь куни соат 20:00 лар атрофида туманнинг Интилиш маҳалласини чироқ билан таъминловчи подстанциянинг трансформатор пунктида қисқа туташув содир бўлган. Оқибатда айрим хонадонлар ҳисоблагичларида носозлик юзага келган ва электр энергиясидан фавқулодда узилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода йўл бўйидаги қатор электр ҳисоблагичлари ёнаётгани, чақнаш овозлари эшитилганини кўриш мумкин.
«Айни вақтда тезкор чиқиш бригадалари томонидан ҳисоблагичи зарар кўрган хонадонларга янги ҳисоблагичлар ўрнатиш ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда», ҲЭТ Андижон ҳудудий филиали дейилади хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг