Андижонда «Nexia-2» билан тўқнашган «Spark» ағдарилиб кетди
Фото: Андижон ЙҲХБ
Андижон шаҳрида «Nexia-2» билан тўқнашган «Spark» ағдарилиб кетди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа бугун, 25 декабрь куни соат 12:50 ларда Андижон шаҳри, Машраб кўчаси «Олтин водий» меҳмонхона қаршисидаги қайрилиб олиш жойида содир бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси 65 ёшли ҳайдовчи К.А. «Nexia-2» русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб, йўлнинг белгиланган жойидан ортга қайрилиб олиш вақтида қарама-қарши томондан ўз йўналишида келаётган «Spark»ни ўтказиб юбормасдан, унинг йўлига чиқиб юбориши оқибатида рўй берган.
Тўқнашув оқибатида «Spark» русумли транспорт воситаси ағдарилиб кетган. Қайд этилишича, ҳодиса туфайли тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг