Андижонда Хўжаобод туманидаги таъмирланаётган йўлда автоҳалокат юз берди

10:35 28 Октябр 2021 Жамият
1357 0

Фото: Халқ сўзи

Бугун тонгга яқин Хўжаобод туманидаги “Замон текстил” МЧЖ жойлашган ҳудудда автоҳалокат содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарда “Дамас” автомашинасининг жиддий шикастланганини кўриш мумкин. Ҳайдовчиларнинг маълум қилишича, бунга тугалланмаган йўл таъмири ва йўл белгиларининг қўйилмагани сабаб бўлган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳудуддаги вазиятни кундуз пайтлари илғаш мумкин, бироқ тунда ҳаракат издан чиқиб кетиши натижасида шу кунгача бир нечта автоҳалокат содир этилган.

Воқеа юзасидан жабр кўрганлар ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот йўқ.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер