Андижонда II «Дунё садолари» санъат фестивали бўлиб ўтади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». II Дунё садолари халқаро миллий эстрада санъати фестивали Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилиб келинмоқда. Халқаро фестивалини ўтказиш орқали сайёҳлик имкониятларини орттириш кўзда тутилган. Ҳозирда шу йилнинг 29-31июль кунлари бўлиб ўтадиган ушбу тадбирга тайёргарлик жараёнлари кетмоқда.
— Фестиваль доирасида ўзбек ва хорижий эстрада юлдузларининг концерт дастурлари ташкил этилади, — дейди вилоят ҳокимлиги котибият мудири Элёрбек Холмирзаев. — Ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар, рассомларнинг ижодий ишларидан иборат кўргазмалар намойиш этилади. Халқаро фестивалга 1,5 млн. нафар меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда. Уларнинг мароқли ҳордиқ олиши учун турли кўнгилочар дастурлар бўлиб ўтади. 8 та сайёҳлик йўналиши бўйича эътиборга молик манзилларга сафарлар уюштирилади. Шу билан бирга, ташриф буюрувчиларнинг енгил автомашиналари учун 24 та тураргоҳлар тайёрлаб қўйилди. Уларга кузатув камералари ўрнатилиб, автомобилларни бошқаришни тартибга солиш юзасидан назорат ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда маданият ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти назоратдан ўтказилди. Зиёрат туризмини ташкил этиш ҳамда маданий тадбирларда иштирок этувчиларга хизмат қилиш мақсадида 200 дан ортиқ махсус транспорт воситалари ажратилганлиги меҳмонлар учун яна бир қулайликка сабаб бўлди. Эътиборли жиҳати, фестиваль доирасида сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш учун хорижий тилларни ва шаҳар тарихини билган ҳайдовчилар саралаб олинди.
Барча юртдошларимизни II Дунё садолари халқаро миллий эстрада санъати фестивалига таклиф этиб қоламиз!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг