Андижонда гўрковни тупроқ босиб қолди
Фото: Андижон вилоят ФВБ
Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида қабр қазиётган гўрковни тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 15 май куни соат 9:11 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонобод шаҳар Марказий қабристонида фуқарони қабр қазиш вақтида тупроқ босиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб боришган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишлари амалга оширилган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида экани таъкидланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг