Андижонда фуқаро 52 та радарни «уриб туширди»

Ижтимоий тармоқларда Андижонда бир фуқаро 52 та радар камерани тош билан уриб синдиргани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бунга Андижон вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Унга кўра, 1976 йилда туғилган М.С. исмли шахс М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган «TELECOM SOFT» МЧЖга тегишли бўлган 51 дона «Hikvision» русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона «Hikvision» русумли радар комплексига зарар етказган.
У радарларни ўзига тегишли бўлган «SRKET» русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали ишдан чиқарган.
Маълумотларга кўра, иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосаси моддий зарар жами 1 миллиард 147 миллион сўмни ташкил этганини кўрсатди.
Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг