Андижонда электр тармоқларини модернизация қилиш ишлари бошланмоқда

10:39 09 Январь 2026 Жамият
182 0

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Андижон ҳудудий филиали томонидан туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари кесимида 2026 йилга мўлжалланган реконструкция ва модернизация ишлари бошлаб юборилди. Ушбу жараёнда ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда маҳаллалардаги аҳоли хонадонларини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, электр тармоқларининг техник ҳолатини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

— Олиб борилаётган ишлар, аввало, электр таъминотида барқарорликни таъминлашга қаратилган, — дейди Андижон ҳудудий филиали ходими Мухлисахон Собирова. — Айниқса, аҳоли зич яшайдиган маҳаллаларда янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши ва тармоқларни янгилаш орқали кучланиш билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич бартараф этилади. Бу эса фуқароларнинг кундалик ҳаётида электр энергиясидан хавфсиз ва қулай фойдаланиш имкониятини яратади.

Жумладан, Андижон шаҳри Қайрағочтаги маҳалласида янги трансформатор пункти ўрнатилиб, реконструкция лойиҳаси доирасида 24 та темир-бетон устун қадалмоқда ҳамда 1,1 километр узунликда янги электр тармоғи тортиляпти. Ушбу ишлар маҳаллада электр энергияси етказиб бериш барқарорлигини мустаҳкамлаш, кучланиш билан боғлиқ носозликларни камайтириш ва аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилади.

Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер